• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МУТАХАССИСЛАР ХАБАРДОРЛИГИ ОШИРИЛМОҚДА
16.10.2021
1250
16 октябрь куни “Сайлов ва гендер: сиёсат соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва миллий амалиёт” туркумидаги навбатдаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Наманган ва Жиззах вилоятлари ҳудудий бўлинмалари вакиллари ҳамда “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот Маркази минтақавий вакилликларининг ходимлари иштирок этди.

Ўқув семинари иштирокчилари сиёсатда гендер тенглиги ва сайлов соҳасидаги халқаро стандартлар билан танишдилар. "Ўзбекистонда сайловлар ва гендер: қонунчиликнинг асосий жиҳатлари" мавзусида алоҳида сессия ўтказилди. "Гендер квотаси ва жамиятдаги имкониятлар тенглиги" мавзуси уларда катта қизиқиш уйғотди. Иштирокчилар гендер квоталари сайловчилар танловини чекламаслиги ва гендер масалаларини қонунчилик даражасида самарали ҳал қилиш учун сайлов органларида аёллар сонининг оширилишини қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.

Гуруҳ муҳокамалари давомида иштирокчилар юқори фаоллик кўрсатдилар.

МСК нинг доимий асосда ишловчи аъзоси Г.Раҳимова тренинг иштирокчиларини миллий сайлов жараёнида гендер тенглиги масалалари ҳақида хабардор қилди.

Мазкур семинар-тренинг Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистондаги Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури билан ҳамкорликдаги “Ўзбекистонда 2019-2021 йилларда сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил қилинди.

 

МСК