• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар юзасидан оралиқ ҳисоботлари хусусида
20.10.2021
2417

Мамлакатимиз сиёсий майдонида фаолият олиб бораётган 5 та сиёсий партияларнинг Президент сайловидаги иштирокини молиялаштириш бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилди ва  Марказий сайлов комиссияси томонидан харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар қонунчиликда белгиланган муддатларда молиялашитириб берилди.

Сиёсий партиялар Президент сайловида олиб борилган сайлов олди ташвиқоти билан боғлиқ барча харажатлари бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилган.

Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалардан келиб чиқиб, сайловга 5 кунга қолганда яъни жори йилнинг 19 октябрь куни барча сиёсий партиялар томонидан оралиқ ҳисоботлар Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилди.