• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилари билан учрашув бўлиб ўтди
22.10.2021
737
Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчилари билан учрашди.

Учрашувда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган жорий йилги Президент сайловини ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилигига доир билим ва кўникмаларини бойитиш, сайлов жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълумот берилди. Қолаверса, ушбу сиёсий тадбирларда ёшларнинг фаоллигини ошириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу тузилма кузатувчилари МДҲ сайловларни кузатиш миссияси таркибига киради. Шу билан бирга, гуруҳнинг сайловларни кузатиш билан боғлиқ фаолияти МДҲ ПАга аъзо давлатларда демократия, парламентаризмнинг ривожланиши ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти томонидан мувофиқлаштирилади. 

Шунингдек, учрашувда МДҲ ПА кузатувчилари бу йилги сайловларнинг очиқ ва шаффоф ҳамда халқаро нормаларга мувофиқ ўтишига муваффақиятлар тилади.