Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Сайлов кодексига сайлов жараёнини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш бўйича ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилгани алоҳида таъкидланди.
Бахром Кучкаров ўз сўзида мамлакатимизга жуда кўплаб хорижий мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ташриф буюргани, нафақат халқаро кузатувчилар, балки халқаро ОАВ вакиллари ҳам бугун мамлакатимизда бўлиб турганини қайд этиб ўтди. ОАВ вакилларининг демократик жараёнларни ҳаққоний ва тезкор ёритишлари, кузатувчиларнинг сайлов участкалари бўйлаб эркин ҳаракат қилишлари учун барча шароитлар яратилган.
Сигордс Страдиньш томонидан такидланганидек, мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий-иқтисодий муносабатлар жуда муҳим аҳамият касб этади. Биз мамлакатингизнинг сайлов қонунчилиги ва амалиётидан ўрганиш учун келдик. Тажриба алмашиш барчамиз учун фойдали.