Учрашувда халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнлари, унга тайёргарлик кўриш ишлари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров:
-“Сайловларни ўтказиш бўйича улкан ишлар амалга оширилганини кўрдик. Ўзбекистонга келишимиз билан мамлакатда амалга оширилган ислоҳатлатнинг самарасини кўрдик. Фуқаролар сайловларда жуда фаол экан, улар келажаги учун бефарқ эмас. Эртага сайлов юқори даражада ўтишини таҳмин қиляпмиз, чунки фуқаролар ҳам сиёсий партиялар ҳам, фуқаролик жамияти ҳам бу учун ҳаракат қилишмоқда. Ўтган 5 йил давомида сайлов қонунчилиги такомиллашиб, ногиронлиги бор шахсларнинг сайлов жараёнларида иштирок этишида имкониятлар кенгайтирилгани, барча шарт-шароитлар яратилганлигининг гувоҳи бўлдик. Сайлов участкаларида фуқароларнинг барча қатлами учун тенг имкониятлар бор”.
Қайд этиш жоиз, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.