• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси раиси иштирокидаги Матбуот анжумани
24.10.2021
1841
24 октябрь куни МСК Матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда муддатидан олдин овоз бериш натижалари ҳақида, сайлов участкаларида овоз бериш бошланганлиги, миллий, хорижий, халқаро кузатувчилар турли ҳудудларга жараёнларни кузатаётганлиги ва сайловда ОАВ вакиллари иштироки ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи биринчи сайлов участкаси 24 октябрь куни Тошкент вақти билан 04:00 да Япониянинг Токио, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳарларида очилди. Ўзбекистон Президенти сайлови эса АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Тошкент вақти билан 25 октябрь куни соат 06:00 да якунланади.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз бериш шароити яратилди. 2021 йил 14-20 октябрь кунлари мамлакатимизда ва ҳорижда ташкил этилган сайлов участкаларида 421 618 нафар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари муддатидан олдин овоз беришда иштирок этди. Жумладан, уларнинг 301 094 нафари Ўзбекистон ҳудудида овоз берган бўлса, 120 524 нафар сайловчи хориждан овоз берди. Муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 20 октябрь соат 19.00 да тўхтатилди.

Сайловни жами 971 нафар халқаро кузатувчи, жумладан йигирмага яқин нуфузли халқаро ташкилотлардан, хусусан Европада Хавфсизлик Ҳамкорлик Ташкилотнинг Парламент Ассамблеяси ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ва МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Туркий тиллий давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Туркий кенгаш Парламент Ассамблеяси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар халқаро тузилмалардан жами 631 нафар, дунёнинг 50 га яқин давлатидан 340 нафар халқаро кузатувчилар бевосита кузатиб боради. Шунингдек, Сайлов жараёнларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида жами 197 та маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 1439 нафар вакиллари ва 140 дан ортиқ нуфузли хорижий оммавий ахборот воситаларининг 233 нафар журналистлари, умумий ҳисобда 1672 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилди.                                                                

МСК Матбуот маркази