• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Шарқ мамлакатларида ташкил этилган сайлов участкалари иш бошлади
24.10.2021
1149
Ўзбекистон Республикасининг 37 та хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган 54 та сайлов участкалари, хусусан, Шарқ мамлакатларида ташкил этилган сайлов участкалари иш бошлади.

Овоз бериш биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикасининг Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Ҳиндистон ва Россиянинг Узоқ Шарқдаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида бошланди.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида ташкил этилган 13 -сайлов участкасида маҳаллий вақт билан 8.00да овоз бериш жараёнлари бошланди. Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Конституцияси, Сайлов кодекси талаблари ҳамда карантин қоидаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, хорижда яшаётган фуқаролар ариза асосида, хориждаги сайлов участкасидаги (дипломатик ёки бошқа ваколатхонадаги) сайловчилар рўйхатига киритилган. Аризалар ёзма ва электрон тартибда сайловга 15 кун қолгунга қадар  қабул қилинган.  Хориждаги ватандошларимизнинг сайловга оид саволларига жавоб бериш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг  998 (55) 500-12-00 рақамли  ишонч-телефони ишлаб турибди.