Тадбирда шунингдек, МСК аъзоси Г.Раҳимова, МСК бўлим бошлиғи Б.Исмаилов, Парламентлараро ҳамкорлик қўмитаси аъзолари ҳам иштирок этди.
Учрашувда Б.Кучкаров 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юқори савияда ўтказилгани, жараёнларга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилгани ва Ўзбекистон миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришларларга тўхталиб ўтди.
Ўз ўрнида Фадли Зон куни кеча бўлиб ўтган сайловни катта қизиқиш билан кузатганлигини, сайлов жараёнлари халқаро мезонлар ва стандартлар асосида очиқлик, ошкоралик, эркинлик ва адолат каби умумэътироф этилган демократик принципларга тўла мос ҳолда, кўтаринки руҳда ўтказилганлигини алоҳида эътироф этди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириш истагида эканликларини билдириб ўтдилар.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати