Сайлов кодексининг 97-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади. Мазкур қарор Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади).
Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунларига бағишланган мажлиси жорий йилнинг 29 октябрига режалаштирилган. Мажлисда тегишли қарор қабул қилингандан сўнг сайлов якунлари ва овоз бериш натижаларига оид маълумотлар расмий эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади).