• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Президент Шавкат Мирзиёев қасамёд қабул қилди
06.11.2021
8064
Бугун, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлисида президентнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисида депутатлар ва сенаторлар, давлат ва жамоат вакиллари, халқаро дипломатик корпус ходимлари, ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирок этди.

Мажлисни Марказий Сайлов комиссияси раиси З.Низамходжаев очиб берди. МСК Раиси З.Низамходжаев қайд этганидек,  Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 65-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилишида Қасамёд қабул қилиши белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг янгидан сайланган Президенти, ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев қасамёд қабул қилиш учун минбарга таклиф этилди.

Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига биноан, Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев қуйидагича қасамёд қабул қилди.

«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Қонунчиликка кўра, Президент Олий Мажлис палаталари йиғилишида қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади.