Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, шунингдек ЕХҲТ ДИИҲБ кузатув миссиялари таркибида сайловларни мониторинг қилади.
Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссияси томонидан берилган маълумотга кўра, Қирғиз Республикаси парламентига сайловлар сўнгги ўн йил ичида илк бор аралаш тизим асосида ўтказилади. Ҳусусан, 54 нафар депутат пропорционал, 36 нафари мажоритар тизим бўйича сайланади.
Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеш депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий ташкилий-амалий чора-тадбирларнинг календарь режасига мувофиқ, 28 ноябрь куни овоз бериш соат 08-00дан 20-00 гача давом этади. Сайлов натижалари жорий йил 18 декабрь кунигача эълон қилинади.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати