• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Андрис Спрудс: “Сайловчилар бурч ва масъулиятни жуда яхши билади”
24.11.2021
1023

Фарғонага ташрифим давомида вилоят маркази – Фарғона шаҳридаги бир неча сайлов участкаларида бўлдим. Хусусан, Фарғона давлат университетида ташкил этилган 71-сайлов участкаси фаолияти билан яқиндан танишдим. Сайлов жараёни шаффофлик билан ўтди. Сайловчилар бу борадаги ўз бурчи ва масъулиятини жуда яхши билади. Сайлов участкаси аъзолари, маҳаллий кузатувчилар миллий Сайлов кодекси, халқаро тамойилларга мувофиқ фаолият кўрсатди.

Университетга ташрифим давомида таълим даргоҳида ташкил этилган Қатағон қурбонлари музейида бўлдим. Яқин тарих сабоқларини эсдан чиқармаслик учун бу каби музейлар фаолияти жуда ҳам зарур.