• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ҳудудий тренерларга фахрий ёрлиқлар топширилди
02.12.2021
1570

Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови иштирокчиларини сайлов қонунчилигига оид билимларини оширишда, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этишга бағишланган семинар-тренингларини олиб бориш ҳамда сайловни уюшқоқлик билан ўтказишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган бир қатор ҳудудий тренерлар – олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларини рағбатлантириш жараёнлари давом этмоқда.

Бугун Фарғона, Хоразм, Бухоро вилоятларида 50 нафар вилоят тренерларига Марказий сайлов комиссиясининг фахрий ёрлиғи ҳамда вилоят ҳокимликларининг эсдалик совғаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирларда МСК аъзолари Б.Юнусов, О.Қозихонова, С.Курбонкулов, И.Кенжаева ҳамда МСКнинг Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази раҳбари Х.Палуаниязовлар иштирок этди.