• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сирдарё ва Навоий вилоятларининг ҳудудий тренерлари рағбатлантирилди
06.12.2021
1242
Жорий йилнинг 4-6 декабрь кунлари Сирдарё ва Навоий  вилоятларида ҳам ҳудудий тренерларни рағбатлантириш тадбирлари бўлиб ўтди.

Унда  миллий сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этишга бағишланган ўқув машғулотларини олиб бориш ҳамда сайловни уюшқоқлик билан ўтказишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган 26 нафар ҳудудий тренерларга Марказий сайлов комиссиясининг фахрий ёрлиғи ҳамда вилоят ҳокимликларининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда иштирок этган МСК аъзолари А.Ибодуллаев ва Ш.Жўраевлар ўз билими, куч-ғайрати, шижоатини сайловни юксак савияда ташкил этишга сафарбар этган ҳудудий тренерларнинг меҳнатини алоҳида этироф этиб уларга миннатдорчилик билдиришди.