• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ҳамдўстлик мамлакатлари сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда
15.12.2021
1779
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини шакллантириш бўйича эксперт гуруҳининг навбатдаги йиғилиши видеоконференц алоқа орқали бўлиб ўтди.

Йиғилишда МДҲ Ижроия қўмитаси ва МДҲ ПА Кенгаши Котибиятининг масъул ходимлари, Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикалари ҳамда Россия Федерациясининг марказий сайлов органлари ва ташқи ишлар вазирликларининг вакиллари иштирок этдилар.

Эксперт гуруҳи йиғилишини МДҲ Ижроия қўмитаси ташкилий департаменти директори И.A.Граховский очди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари  Б.Т.Кучкаров раислик қилди.

Ўзбекистон томонидан илгари сўрилган МДҲга аъзо давлатларнинг сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини тузиш ташаббуси МДҲга аъзо давлатлари томонидан қўллаб-қувватланди. Бўлажак Маслаҳат кенгаши МДҲнинг давлатлараро органи бўлиб, Ҳамдўстлик мамлакатлари сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва уларнинг сайлов ва референдумларни халқаро мажбуриятлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиш соҳасидаги тажрибасини ҳисобга олган ҳолда аъзо давлатларда сайлов жараёнини такомиллаштиришга кўмаклашиши кўзда тутилмоқда.

Йиғилиш иштирокчилари Сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгаши ва уни шакллантириш тўғрисидаги Битим лойиҳалари бўйича Беларус Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Россия Федерациясидан келиб тушган таклиф ва мулоҳазаларни кўриб чиқдилар. Муҳокама якунларига кўра, экспертлар Битим лойиҳаси матни билан келишиб олдилар ва белгиланган тартибда уни аъзо давлатларга ички келишиш тартиб-тамойилларини ўтказиш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Ички келишув тартиб-тамоиллар ўтказилгач Битим лойиҳаси белгиланган тартибда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиши учун киритилади.

Эксперт гуруҳи йиғилишида МСКнинг  доимий аъзоси Г.Раҳимова ҳамда халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи М.Алимбоевлар иштирок этдилар.

 

МСК Матбуот хизмати