• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2022 йил дунё бўйлаб ўтказиладиган сайловлар ҳақида маълумот (минтақалар бўйича - Африка қитъаси)
05.01.2022
1829
2022 йил дунё бўйлаб ўтказиладиган сайловлар ҳақида маълумот (минтақалар бўйича - Африка қитъаси):

Ливия парламентига сайлов 2022-йил 24-январ

Ливия Олий миллий сайлов комиссияси маълумотларига кўра 2022-йилнинг 24-январ санасида Ливия парламентига сайлов бўлиб ўтади. Ливия парламентига жами 200 нафар вакиллар сайланади. Ливия ОМСК маълумот беришича 7-декабр ҳолатига кўра 5 385 нафар номзодлар рўйхатдан ўтказилган. 

Кения умуммилий сайлови 2022-йил 9-август

Кенияда жорий йил умуммиллий сайловлар бўлиб ўтади. Кениялик сайловчилар 2022-йилда Кения Президентини, Кения Миллий Ассамблеяси ҳамда Сенати аъзоларини, округ губернаторлари ва  47 та округнинг вакиллик органларига вакилларни сайлашади. Кения конституциясига кўра Кения президентлигига сайлов парламент сайлови билан бир вақтда ўтказилиши керак. Кения парламентининг жами 337 нафар вакиллари 5 йил муддатга сайланади. 

Ангола умуммиллий сайлови 2022-йил август

Жорий йил Ангола Президенти ҳамда Миллий Ассамблеяси сайлови бўлиб ўтади. Ангола Миллий Ассамблеясига жами 220 нафар вакил сайланди. Ангола сайлов сензига кўра анголалик сайловчи 18 ёшга тўлган бўлиши, банкротлик ҳолатида бўлмаслиги, жиноят содир этмаган бўлиши, бошқа давлатнинг фуқаролигига эга бўлмаслиги ва муомалага лаёқатли бўлиши зарур.