• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2022 йил Осиё мамлакатларида бўлиб ўтадиган сайловлар
07.01.2022
887
2022 йил Осиё мамлакатларида турли даражада сайловлар бўлиб ўтиши кутилмоқда. Хусусан, Жанубий Кореяда президент сайлови, Филиппинда президентлик, парламент ва маҳаллий сайловлар, Ливанда парламент сайловлари, Ҳиндистонда эса президент ва парламент сайловлари ўтказилади.

9 март куни Жанубий Кореяда президентлик сайлови бўлиб ўтади. Жанубий Корея Конституциясига кўра мамлакат президенти умумий, тенг, тўғридан-тўғри ва яширин овоз бериш орқали сайланади. Президентнинг ваколат муддати- беш йил. Сайловда 19 ёшга тўлган ва мамлакат фуқаролари овоз бериш ҳуқуқига эга. Сайловларда 40 ёш ва ундан катта бўлган, мамлакатда камида беш йил яшаган Жанубий Корея фуқароси президентликка номзод бўлиши мумкин. 

9 май куни Филиппинда президентлик, парламент ва маҳаллий сайловлар бўлиб ўтади. Мазкур сайловларда мамлакат фуқаролари президент ва вице-президентни, шунингдек, қонун чиқарувчиларни ва минглаб маҳаллий ҳукумат амалдорларини сайлайдилар. Мамлакат Конституциясига кўра, президент Филиппининг 18 ёшга тўлган фуқаролари томонидан умумий овоз бериш йўли орқали, олти йиллик муддатга сайланади. Вице-президент ҳам мамлакат президенти билан бир вақтнинг ўзида сайланади.  Филиппин Конгреси (парламенти) икки палата Сенат ва Вакиллар палатасидан иборат. Сенаторлар олти йил муддатга, депутатлар эса 3 йиллик муддатга сайланади. 

15 май куни Ливанда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Ливан сайлов қонунчилигига кўра, парламент сайловлари пропорсионал тизим асосида ўтказилади. 

25 июл куни Ҳиндистонда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, мамлакат президенти беш йил муддатга сайланади.  Овоз бериш яширин ўтказилади. Ҳиндистонинг 35 ёшга тўлган фуқаролари президентликка номзод бўлишлари мумкин.