Йиғилишда МСКнинг 2022 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ижросини ташкил этиш, юқори турувчи идоралардан келиб тушган ҳужжатлар ва топшириқларнинг ижросини таъминлаш, МСКда меҳнат интизоми ҳамда пандемия шароитида МСК биносида карантин қоидаларига риоя қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ўтган йилда амалга оширилган ишлар атрофлича сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқ ва камчиликлар таҳлил қилинди. Уларни бартараф этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Йил якунига қадар қилиниши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати