• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК шаҳар/туман сайлов комиссияларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир қатор ишларни олиб бормоқда
20.01.2022
1466
Маълумки, Марказий сайлов комиссияси 2021 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йилликка мўлжалланган иш режасини тасдиқлади. Айни кунларда иш режада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича масъуллар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Ана шундай ишлардан бири “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича вилоятлар (шаҳар/туман)  ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари фаолиятини тартибга солувчи намунавий регламент лойиҳасини ишлаб чиқиш бўлиб, ушбу ҳужжат лойиҳасига халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят (шаҳар/туман) сайлов комиссияларининг фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни киритиш белгиланмоқда.

Бу хусусда сўз юритганда  “Сайлов кодексига киритилган ўзгартишга асосан шаҳар/туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари фаолияти тугатилганлигига алоҳида эътибор қаратиш керак”, - дейди Марказий сайлов комиссияси доимий асосда ишловчи аъзоси  Баҳодиржон Юнусов, - “2019 йилдаги сайловда 5739 та шаҳар/туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси фаолият юритган эди. Келгусида маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларда ушбу округ сайлов комиссияларининг ваколатларини ҳам тегишлича шаҳар/туман сайлов комиссиялари бажаришлари лозим бўлади. Намунавий Регламент лойиҳасини ишлаб чиқишда ушбу масалаларга ҳам ойдинлик киритилади'. 

Шу ўринда ҳудудларда сайлов комиссиялари Сайлов Кодексидаги ушбу янгиликларни амалиётда қандай қўллаётганликларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда зарур таклифларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Айни кунларда ушбу масалани Сайлов кодекси талаблари асосида ўрганиш ва ҳақиқий ҳолатни таҳлил қилиб зарур таклифлар ишлаб чиқиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Сайлов комиссияларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларига таклиф ишлаб чиқишда биринчи навбатда ҳудудларда фаолият олиб бораётган сайлов комиссиялари таркиби, уларнинг фаолияти муҳим ҳисобланади.

Шу мақсадда Марказий сайлов комиссиясида ҳар янги йилнинг бошидан сайлов комиссиялари таркиби таҳлил қилиб чиқилади. Бугунги кунда вилоят, шаҳар/туман сайлов комиссияларининг рўйхатлари, уларнинг телефон рақамлари ва маълумотлари шакллантирилган. Кейинги ойларда ушбу сайлов комиссиялари билан онлайн семинар ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, шаҳар/туман сайлов комиссиялари таркиби Сайлов кодексига киритилган янги ўзгартишга асосан 21 нафаргача эмас, балки 11 нафарга қадар тузилганлиги маълум бўлмоқда. Шунинг учун, келгусида комиссия таркибини кенгайтириш, уларни тайёрлаш, малакасини ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш лозим бўлади. Айнан шу масалалар келгусида сайловларга тайёргарлик кўришда ҳал қилиниши лозим бўлган долзарб масалалар сирасига киради.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати