Бугун Марказий сайлов комиссиясида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, катта вакил Такамура Ёшимаса, вакил Омори Шун ҳамда лойиҳа катта ходими Шарипов Шарифзодалар Марказий сайлов комиссияси томонидан раис ўринбосари Бахром Кучкаров, Марказий сайлов комиссиясининг доимий аъзоси Гулноза Рахимова ҳамда халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Муродилла Алимбаев иштирок этишди.
Музокаралар давомида томонлар бошланаётган ҳамкорликнинг муҳим аҳамияти, ЖИCАнинг муҳим лойиҳаларини сайлов жараёнларига мувофиқлаштириш хусусан, келгуси сайловларда сайловчилар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида замонавий лойиҳаларни татдбиқ этишда кутиладиган натижалар муҳокама қилиниб истиқболдаги ҳамкорликка хайрихоҳлик билдириб ўтилди.
Марказий сайлов комиссияси