• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
“Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгаш депутатлари сайловини ўтказишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги ўқув семинари бошланди
01.03.2022
541

Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида Сайлов кодекснинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлаш ҳамда бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловини ўтказишда сайлов ташкилотчиларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида 1,4-5 -март кунлари “Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгаш депутатлари сайловини ўтказишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги ўқув семинарларини ўтказиш белгиланган.

Бугун мазкур ўқув семинарнинг биринчи куни Зоом платформаси орқали бўлиб ўтмоқда. Унда, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев, Котибият мудири Худоёр Маматов, доимий аъзолар Суяржон Курбанкулов, Баходир Юнусов ҳамда ўқув маркази раҳбари Холмуҳаммад Палуаниязов иштирок этмоқда.

Онлайн ўқув семинарида Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Тошкент шаҳар ва вилоят сайлов комиссияси, раиси, ўринбосари, котиби ҳамда бошқа мутасаддилар қатнашмоқда.

Семинарлар давомида, “Маҳаллий Кенгашлар томонидан бўшаб қолган ўринларга сайловни тайинлаш тартиби. Сайловлар бўйича, Чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. Сайловни молиялаштириш. Комиссия аъзоларига иш ҳақи тўлаш.”, “Сайлов комиссияларининг вазифалари. Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини эълон қилиш. Сиёсий партиялар ҳужжатларини қабул қилиш” каби мавзуларда маърузалар тинглади.