• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Пресс релиз
01.03.2022
821
2022-йил 27-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий аъзолари Г.Раҳимова, С.Қурбанкулов, Б.Юнусовлар Беларус Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масаласи бўйича республика референдумини халқаро миқёсда кузатишда иштирок этдилар.

Беларус Республикасининг Сайловлар ва Республика референдумларини ўтказиш бўйича Марказий комиссияси (кейинги ўринларда Беларус Марказий комиссияси деб юритилади) референдумда ишлаш учун 194 нафар халқаро кузатувчини аккредитациядан ўтказди.

Ўзбекистон МСК аъзолари Беларус Марказий комиссиясининг таклифига биноан ҳамда  МДҲ ва ШҲТ кузатувчилари миссиялари таркибида халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этдилар.

Беларус Марказий комиссияси, 153 та ҳудудий ва 5510 та участка референдум комиссияларида  Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини амалга оширди.

Ўзбекистон МСК делегацияси Беларус Республикасига ташрифи доирасида Беларус Марказий комиссияси, референдум ўтказиш бўйича Минск шаҳар ва Минск вилояти Несвиж туман комиссиялари раҳбарияти билан учрашувларда иштирок этди.

Туман участка комиссиялари фаолияти билан танишиш имконияти яратилди.

22-февралдан 26-февралгача эрталаб соат 10.00 дан 14.00 гача ва 16.00 дан 19.00 гача давом этган республика референдуми бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёнини кузатиш мақсадида Минск шаҳридаги бир қатор сайлов участкаларига ташрифлар амалга оширилди.

Ўзбекистон МСК аъзолари референдум куни Минск шаҳри ва Минск вилоятида эрталаб соат 8:00 дан 20:00 гача бўлиб ўтган сайлов участкаларининг очилиши, овоз бериш жараёни ва овозларни санаб чиқиш жараёнини кузатиб борди. 

Шу куни улар кузатувчилар миссияларининг кузатув натижалари бўйича якуний баёнотига бағишланган тадбирда иштирок этдилар.

28 феврал куни Беларус Марказий комиссияси раиси И. Карпенконинг Беларус Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи бўйича республика референдумининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида референдум ўтган деб ҳисобланиши (5 359 471 нафар фуқаро ёки 78,63%, яъни, рўйхатларга киритилганларнинг ярмидан кўпи), шунингдек, референдум якунлари бўйича Конституцияга ўзгартишлар қабул қилиниши (референдумда қатнашган фуқароларнинг 82,86 фоизи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 65,16 фоизи овоз берганлиги) маълум қилинди.

Марказий сайлов комиссияси