• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
КОРЕЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АГЕНТЛИГИ (KOICA)НИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
02.03.2022
1220
Бугун Марказий сайлов комиссиясида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Парк Сунжин, лойиҳалар бўйича координатори Шукуров Шукурулло Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев, раис ўринбосари Бахром Кучкаров, МСК доимий аъзоси Гулноза Рахимова ҳамда халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Муродилла Алимбаев иштирок этишди.

KOICAнинг ривожланиш дастурлари, асосан, Кореянинг ривожланиш тажрибасига таянган бўлиб, ушбу дастурлар юқори сифатли ҳаёт кечиришни таъминлашга интилади ва дунёни янада яхшироқ қилишга ҳаракат қилади. “KOICA билан бирга бутун дунё халқлари учун фаровон ҳаётга эришиш” шиори асосида, ўзининг чет эллардаги 48 та ваколатхоналари орқали турли хил грант дастурларини амалга ошириб, техник ёрдамлар кўрсатади.

Музокаралар давомида келгуси сайлов жараёнларига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этилишини янада ривожлантириш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш ва халқаро ташкилотлардан сайлов ва сайлов қонунчилиги бўйича юқори малакали мутахассис ва экспертларни жалб қилган ҳолда тажриба орттириш мақсадида махсус ўқув-семинарлар ташкил этиш ҳамда бошқа йўналишларда ҳам кўзланган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. Томонлар ўртасида кутиладиган натижалар муҳокама қилиниб истиқболдаги ҳамкорликка лойиҳалар атрофлича муҳокама қилинди.