Аввал хабар берганимиздек, Марказий сайлов комиссияси томонидан 1,4-5 -март кунлари “Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгаш депутатлари сайловини ўтказишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги ўқув семинарлари бўлиб ўтди.
ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтган онлайн машғулотларда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев, Котибият мудири Худоёр Маматов, доимий аъзолар Суяржон Курбанкулов, Баходир Юнусов ҳамда ўқув маркази раҳбари Холмуҳаммад Палуаниязов иштирок этиб “Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш ва фаолиятини ташкил этиш. Биноларни жиҳозлаш”, "Бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларни, ишончли вакилларини ҳамда сиёсий партиялар кузатувчиларини рўйхатга олиш" каби мавзуларда маърузалар олиб борилди.
Ўқув семинарида қатнашаётган Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Тошкент шаҳар ва вилоят сайлов комиссияси, раиси, ўринбосари, котиби ҳамда бошқа мутасаддиларга сайловлар даврида вужудга келаётган муаммолар ҳамда камчиликларни бартараф этиш, сайлов қонунчилигига оид саволларига батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.