• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ОНЛАЙН КУЗАТУВ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
07.03.2022
1587
Бугун Ҳиндистон Республикасининг Панжоб, Манипура, Гоа, Уттарханд ва Уттар-Прадеш штатларининг қонунчилик палатасига сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур сайлов жараёнларини Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий аъзоси Суяржон Курбанкулов, халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Муродилла Алимбаев ҳамда ахборот ва коммуникациялар бўлими бошлиғи Музаффар Сатаев Ҳиндистон сайлов комиссиясининг Халқаро сайловга ташриф буюриш дастури (IEVP) асосида ташкил этилган видео конференция тарзидаги учрашуви давомида кузатиб борди.

Кузатувчилар онлайн мулоқот давомида штатлардаги овоз бериш жараёнларини жонли эфири орқали кузатиб боришди. Шунингдек, Ҳиндистон сайлов комиссиясининг Бош котиби Умеш Синха томонидан «Ҳиндистондаги сайлов жараёнининг асосий жиҳатлари» мавзусида халқаро кузатувчилар учун тақдимот ўтказилди.