• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
12 март куни Туркманистон Президентлигига навбатдан ташқари сайлов бўлиб ўтади
09.03.2022
923
Аввал хабар берганимиздек, Туркманистонда 2022 йил 12 март куни Туркманистон Президентлигига навбатдан ташқари сайлов бўлиб ўтади. Мазкур сайловда президентликка 9 нафар номзод иштирок этмоқда. 

Мазкур сайловда муддатидан олдин овоз бериш 2 март санасида бошланиб 11 март соат 18:00 да қадар давом этади. 6 март ҳолатига кўра, мамлакатда сайловчиларнинг 2,54 фоизи муддатидан олдин овоз берган.

Овоз беришнинг асосий куни 12 март санасида овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақти билан соат 07.00 дан 19.00 гача бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги Туркманистон фуқаролари 12 март куни ўтказиладиган Туркманистон Президенти сайловида ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида ташкил этилган 1-сайлов участкасида овоз беришда қатнашишлари мумкин бўлади.

Мазкур сайловда Ўзбекистон делегациясидан иборат кузатувчилар иштирок этади.