• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ВАКИЛЛАРИ САНОҚ ЖАРАЁНЛАРИНИ КУЗАТИБ БОРДИ
09.03.2022
870

Бугун 9 март куни Корея Республикасида мамлакат бўйлаб Президентлик сайловлари бўлиб ўтди. 

Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси маълумотларига кўра 44 миллион 197 минг 692 нафар сайловчи мазкур сайловда иштирок этиш учун рўйхатга олинган.

Мазкур сайловда партиялардан рўйхатга олинган 14 нафар Президентликка номзод сифатида иштирок этиб, номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 15 февралдан — 8 мартга қадар давом этди.

Корея Республикаси маҳаллий вақти билан овоз бериш жараёнлари якунланганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий аъзоси Адҳам Ибодуллаев, ахборот ва коммуникациялар бўлими бошлиғи Музаффар Сатаев ҳамда халқаро ҳамкорлик бўлими етакчиси Ирода Убайдуллаева Корея Республикаси Миллий сайлов комиссиясининг Халқаро Сайловларни кузатиш дастури (IEOP) асосида ташкил этилган видео конференция тарзидаги мулоқот давомида овоз бериш ва санаб чиқиш жараёнларини онлайн кузатиб борди.

Мазкур онлайн форматда ўтказилган Президент сайлови учун онлайн халқаро кузатувида 23 та давлатдан 168 нафар экспертлар иштирок этди.