Икки кун давом этган ўқув машғулотида Марказий сайлов комиссия аъзолари ҳамда Котибият ходимлари иштирок этишди. Ўқув машғулоти Халқаро сайлов тизимлари жамғармаси (IFES) томонидан сайлов маъмурчилиги бўйича етакчиликни ривожлантириш учун махсус ишлаб чиқилган iExel дастур асосида ташкиллаштирилди.
Иштирокчилар ўқув машғулотлари давомида сайлов етакчилари нафақат барча сайлов тартиб-қоидаларини мукаммал билиши, балки дезинформация ёки техник инқирозлар каби замонавий муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш учун ўзига хос етакчилик фазилатлари ва кўникмаларига доир маълумотларга эга бўлишди.