Бугун Туркманистон Сайлов ва референдумлар ўтказиш марказий комиссияси раиси Гулмурат Мурадов Туркманистонга Президентлик сайловида халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон делегациясидан иборат ҳамкасблари билан учрашди.
Гулмурат Мурадов ўз ҳамкасбларини сайловнинг бориши, олиб борилаётган тайёргарлик ишлари, шунингдек, сайлов участкаларида хавфсизликни таъминлаш ва овоз беришни ташкил этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, суҳбат давомида томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, маданий ва яхши қўшничилик алоқаларида эришилаётган ютуқларни муҳокама қилиб ўтишди.