• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган Гулнора Маруфовага кўкрак нишони ва гувоҳнома топширилди
11.03.2022
1404

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Г.М.Маруфовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинлаш тўғрисида»ги 2022 йил 28 февралдаги ПФ-80-сон Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 75-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Г.М.Маруфовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу муносабат билан, 9 март куни Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев томонидан Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маруфовага кўкрак нишони ва гувоҳнома топширилди.