Президентлик сайловларини кузатиш мақсадида Ашхобод шаҳрида бўлиб турган МСК Раиси Зайниддин Низомходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари Ашхобод шаҳридаги 2,31,46,59 ҳамда 5-сайлов участкаларидаги сайлов жараёнлари, овоз беришни ташкил этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар, аҳолининг сайловдаги иштироки билан яқиндан танишди.
Шунингдек, овоз бериш жараёнини 2726 нафар маҳаллий кузатувчилар қаторида Туркманистон томонининг таклифига биноан мамлакатга МДҲ, Туркий давлатлар кенгаши, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, шунингдек, бир қатор қўшни давлатлардан кузатувчилар иштирок этмоқда.