• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Туркманистонда Президент сайловининг якуний натижалари эълон қилинди
15.03.2022
1820
2022 йилнинг 12 март санасида Туркманистонда бўлиб ўтган президент сайловининг якуний натижалари эълон қилинди.

Овоз беришда рўйхатдан ўтган 3 млн 460 минг 80 сайловчиларнинг 97,17 фоизи ёки 3 млн 362 минг 053 нафар сайловчи иштирок этди. 

Сайловда 9 та номзод иштирок этди. Овоз бериш натижалари номзодлар бўйича қуйидагича:

Лебоп вилояти молия-иқтисодиёт ўрта мактаби директори Перхат Гуванчгулиевич Бегенджов – 2,02% 

Мари вилоят ҳокими ўринбосари Агаджан Бекмурадов – 7,22 %

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Сердар Гурбангулиевич Бердимухаммедов  - 72,97 %

“Аwаза” санаторияси бош шифокори, Туркманистон Межлиси депутати Бердимаммет Ханмамедович Курбанов – 2,22 %

«Wепалй гурлуşйк» хўжалик жамоаси директори Мередов Бабамурат Тиркешович -1,08 %

Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институти илмий ишлар бўйича проректори Хидир Какабаевич Нуннаев – 11,09 %

Туркманистон демкоратик партияси Тошҳовуз вилояти Сапармурод Туркманбоши этрапи қўмитаси раҳбари Максат Мирадович Одешов 1,15 %

Ахал вилояти Бабадайхон этрапи санитар-эпидемиологик хизмати раҳбари Максатмурад Аширгелдиевич Овезгелдиев  1,16 %

Туркманистон давлат энергетика институти «Қайта тикланувчи энергия манбалари» ишлаб чиқариш маркази директори Какагелди Атажанович Сариев 1,09 % .

Туркманистон Сайлов кодексининг 76-моддасига кўра, Туркманистон Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 14 мартдаги қарорига асосан Сердар Гурбангулиевич Бердимухаммедов 72,97 % овоз билан Туркманистон Республикаси Президенти деб эълон қилинди.