• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Қашқадарёда сайлов амалиёти ўрганилмоқда
16.03.2022
771

Хабар берганимиздек, МСК ишчи гуруҳи ҳудудларда сайлов амалиётини ўрганмоқда. Ишчи гуруҳнинг навбатдаги сафари Қашқадарё вилоятида давом этяпти. Ишчи гуруҳда жойларда сайлов участкаси жиҳозлари: давлат рамзлари (байроқ, герб), овоз бериш кабиналари, сайлов қутилари, кўчма сайлов қутиларининг ҳолатлари ва миқдорини хатловдан ўтказди.

Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасига мувофиқ ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари вилоят (шаҳар ва туман) Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари томонидан Сайлов кодекси нормаларининг бир хилда қўлланилиши ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиёти ўрганилди.

Ўрганиш натижалари бўйича сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов жиҳозларини сақланиши таъминлаш ҳолати тегишли сайлов комиссиялари аъзолари, маҳаллий ҳокимликларнинг мутасадди вакиллари билан биргаликда таҳлил қилинди,аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди ҳамда уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди.