• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
15.04.2022
1423
Бугун Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибидан Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари томонидан Сайлов кодекси нормаларининг бир хилда қўлланилиши ва маҳаллий кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини ҳамда сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини манзилли ўрганиш натижалари, шунингдек, МСК нинг 2022 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорак якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги масалалар ўрин олди.

Мажлисида МСК аъзолари, Котибият масъул ходимлари, ОАВ вакиллари ҳамда онлайн форматда Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятлари сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари, котиблари ҳамда вилоят хокимликларининг мутасаддилари иштирок этди.

Мажлисда, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари фаолиятини ўрганиш натижалари эшитилиб,  МСК ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мазкур сайлов комиссиялар ишини такомиллаштириш ҳамда Сайлов кодекси талабларини қўллаш амалиётини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф-тафсиялари муҳокама қилинди. 

Шунингдек мажлисда МСК нинг 2022 йил биринчи ярим йиллик иш режасининг 1-чорагида ижроси кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, Иш режа ижроси доирасида МСК нинг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда сайлов қонунчилигини қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, сайлов жараёнларига замонавий ўқув технологиялари ва услубий ёндашувларни татбиқ этиш, халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш каби  йўналишларда бир қатор амалий тадбирлар амалга оширилди. Келгусида юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш учун комиссия аъзолари котибият ходимлари масъулиятни янада оширишлари лозимлиги қайд этилди.

Мажлисда Комиссия ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати