Zoom платформасидан ташкил этилган онлайн тадбирда 100 дан ортиқ тингловчилар қаторида Марказий сайлов комиссиясининг Матбуот хизмати вакиллари ҳам иштирок этишди.
Виртуал давра суҳбати кун тартибидан 2030 йилларда ижтимоий медиа стратегиялар, ижтимоий тармоқлардаги ўзгаришлар, дезинформациянинг янги кўринишлари ва уларга қарши курашиш усуллари, келажакдаги ижтимоий медиа муаммоларининг ечимлари каби мавзулар ўрин олди.
Ушбу виртуал тадбир келгуси ўн йилликда ижтимоий медиа учун замонавий стратегиялар ишлаб чиқиш, дезинформациянинг замонавий кўринишларига қарши курашиш, сайловни бошқариш органларининг ишончни мустаҳкамловчи маълумотларни шаффофлигини таъминлаш борасидаги билимларини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати