Дастлабки натижаларга кўра, Франциянинг амалдаги президенти Эммауел Макронни қўллаб 58,55 фоиз сайловчи овоз берган.
"Миллий бирлашув" партияси номзоди Марин Ле Пен 41,45 фоиз овоз олган. Сиёсатчи курашни шу йил ёзда ўтказиладиган парламент сайловида давом эттиришини эълон қилди. Франция Конституциявий кенгаши якуний натижаларни чоршанбага қадар эълон қилинишини хабар берди.
Эммануел Макрон Франция тарихида энг ёш сайланган президент. 2017 йил мамлакат раҳбари сифатида фаолиятини бошлаганда 39-ёшда эди.