Ушбу қонуннинг 10-моддасида юқоридаги саволга қуйидагича жавоб берилган:
Фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади. Сайлов ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида 2 ой олдин Сенат томонидан белгиланади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш Сенат Кенгаши томонидан тузилган Республика комиссияси ваколатига киради.
Эслатма: Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказишда ваколатли орган ҳисобланади.