Сайловнинг дастлабки натижаларига кўра мамлакат Президенти лавозимига асосий давогар сифатида Кичик Фердинанд Маркос кўрилмоқда. COMELEC очиқ серверлари маълумотига кўра Кичик Фердинанд Маркосни ёқлаб 30 миллион сайловчи ёки овоз беришда иштирок этганларнинг 58.9 % фоизи овоз берган.
Кейинги ўринни мамлакатнинг амалдаги вице-президенти Лени Робредо 14 миллион овоз билан эгаллаб турибди. Якуний натижалар бир ҳафта ичида эълон қилинади.