Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев бошчилигидаги миссия вакиллари 5 июнь куни Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган Республика референдумининг боришини кузатиш мақсадида Нур-Султон шаҳрида бўлиб туришибди.
Бугун, Қозоғистон Республикаси Марказий референдум комиссияси раиси Нурлан Абдиров Қозоғистонга референдумда халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон миссиясидан иборат ҳамкасблари билан учрашди.
Нурлан Абдиров учрашув давомида Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, референдум юзасидан олиб борилаётган тайёргарлик ишлари, халқаро кузатувчилар ҳамда жараёнлар ёритишда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун яратиб берилган шарт-шаҳроитлар хусусида маълумот бериб ўтди.
Мазкур референдумни кузатиш мақсадида 11 та халқаро ташкилотдан 209 нафар, 25 та давлатдан 63 нафар ҳамда 11 та сайлов ташкилотидан 200 нафардан ортиқ кузатувчилар иштирок этмоқда.