• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
30 июнь Ёшлар куни муносабати билан
30.06.2022
3211
Мамлакатимизда 30 июнь – Ёшлар куни сифатида кенг нишонланиши хайрли анъанага айланди.

Бу байрам замирида Янги Ўзбекистон ёшларининг порлоқ келажагига қаратилаётган улкан эътибор ва ғамхўрлик мужассам. Жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишдек умуммиллий мақсадни амалга ошириш учун давлатимиз ва жамиятимизнинг барча куч ва имкониятлари сафарбар этилмоқда.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, жумладан, сайлов ҳуқуқини таъминлаш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий асослар яратилган.

Таъкидланганидек, ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро нуфузини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимиз билан фахрланамиз.

Барча ўғил-қизларимизни Ёшлар куни билан самимий қутлаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, улкан муваффақиятлар тилаймиз! Илм ўрганишдан, кўзлаган мақсадларингиз сари дадил қадамлар ташлашдан чарчаманг, деб эзгу тилаклар билдирамиз.

Марказий сайлов комиссияси жамоаси