• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Референдум ўтказувчи комиссия аъзолигига номзодларнинг малакасини ошириш бўйича ўқувлар ҳудудларда давом этмоқда
16.07.2022
1474
Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари Х.Маматов Самарқанд вилоятининг Нарпай, Иштихон, Қаттақўрғон, Оқдарё, Пайариқ, Ургут туманларида, шунингдек, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Шахрисабз, Яккабоғ туманлари ва Қарши шаҳрида бўлиб, референдум ўтказувчи комиссия аъзолигига номзодларнинг малакасини оширишга доир ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди.

Бу йил мамлакатимизада бўлиб ўтиши кутилаётган умумхалқ референдумини халқаро стандартларга мувофиқ юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш вазифасидан келиб чиқиб, учрашувларда тингловчиларга референдум жараёнларини қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этиш, референдум иштирокчиларининг ижтимоий-сиёсий соҳага оид билимлари ва амалий кўникмаларини янада оширишга қаратилган тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Самарқанд вилояти бўйича 13-21 июль кунлари шаҳар ва туманлардаги 3 315 нафар участка комиссияси раислигига, раис ўринбосарлигига ҳамда котибликка номзодлар ҳудудлар кесимида кичик гуруҳларга ажралган ҳолда ўқитилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунга қадар 982 нафар тингловчилар ўқувларни якунлаган ва уларнинг ўртача ўзлаштириш даражаси 95,1 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, семинар-тренингларда тинловчиларга яратилган шарт-шароитлар, ўқув-услубий дастурлар билан танишиш мақсадида МСКнинг аъзолари ҳам ҳудудларда ўрганишлар олиб бормоқда. Улар тингловчиларга референдум участка комиссияларни тузиш, уларнинг фаолияти давомида амалга ошириладиган энг муҳим вазифалари, референдум натижаларини аниқлаш ҳамда бу соҳага тааллуқли ҳуқуқий меъёрий ҳужжатлардан фойдаланиш юзасидан маълумотларни бериб боришмоқда.

Таъкидлаш жоиз, республикамиз бўйлаб давом этаётган ўқув машғулотлари интерактив усулда ташкил этилиб, иштирокчилар билан мулоқот, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш тарзида ўтказилиши йўлга қўйилган. Ҳар бир мавзу бўйича савол-жавоблар, тест синовлари орқали тингловчиларнинг билимлар мустаҳкамланмоқда. Шу билан бир қаторда, ҳар бир мавзу бўйича Марказий сайлов комиссияси томонидан тайёрланган видеодарслар ўқув жараёнида намойиш этилмоқда.

Референдум ўтказувчи комиссия аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида ўтказилаётган ўқув тренинглар Давлат бошқарув академияси, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура академияси, Жамоат хавсизлиги университети, профессор-ўқитувчилари ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари таркибида шакллантирилган юқори малакали экспертлар томонидан олиб борилмоқда.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати