• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси Раиси сайлов демократияси масалаларига бағишланган Осиё минтақавий форумида иштирок этди
11.08.2022
515
Бугун Ҳиндистон Сайлов комиссияси томонидан виртуал платформада “Сайловларда инклюзивлик, қулайлик ва иштирокни таъминлаш” мавзусида Осиё минтақавий форуми ташкил этилди. Икки сессияда давом этган форумда сайловларни бошқариш органлари вакиллари ҳамда етакчи халқаро экспертлар иштирок этди.

Форум сессиялари Инклюзив сайловлар: чекка ҳудудларда ёшлар, гендер ва фуқаролар иштирокини ошириш, имкониятли танловлар орқали ногиронлар ва кексаларнинг сайловлардаги иштирокини таъминлаш каби масалаларга бағишланди.

Халқаро миқёсдаги тадбирда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иккинчи сессия модератори сифатида ўз маърузаси билан иштирок этиб форумда кўтарилган масалалар айниқса, сайловларда ногиронлар ва кексалар иштирокини кенгайтириш мавзуси ўта долзарб ва муҳим эканлигини, имконияти чекланган фуқаролар, кексаларнинг овоз бериш жараёнларида иштирокини кенгайтириш орқали уларнинг бошқа шахслар каби тенг ҳуқуқли эканликларини жамоатчиликка намойиш этишларида, сайлаш ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятини яратишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Таъкидланганидек, ногиронлар тенг ҳуқуқли фуқаро сифатида сайловга тайёргарлик кўриш босқичида ҳам, сайловни ўтказиш ва сайлов натижаларини баҳолашда ҳам сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиши зарур.

Ушбу сессия мавзуси доирасида шунингдек, Непал сайлов комиссияси котиби ўринбосари Камал Бхаттараи, Сайлов тизимлари халқаро жамғармасининг Шри-Ланкадаги ҳудудий директори ўринбосари Лашанти Даскон, Мальдив оролларининг сайлов комиссияси директори Ибрагим Хафизларнинг ҳам маърузалари тингланди.

Қайд этиш жоиз, ушбу халқаро форум қатнашчилари учун сайловлар даврида ижтимоий гуруҳ сайловчиларининг иштирокини таъминлаш ва кенгайтириш бўйича тажриба ҳамда фикр алмашишларида, айниқса пандемиядан сўнг биргаликда саъй-ҳаракатлар олиб бориш юзасидан технологик ечимларни муҳокама қилишларида бирлашув майдони бўла олди. 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати