• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Анголада умуммиллий сайлов бўлиб ўтди
26.08.2022
458
24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. 

Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда амалга оширилади: 130 ўрин учун ёпиқ рўйхатли пропорционал тизимда, 90 нафари эса 18 та округда d'Hont усулидаги очиқ рўйхатли пропорционал тизимда сайланади. 

Овоз беришда иштирок этиш учун сайловчилар 18 ёшга тўлган бўлиши, қўш фуқароликка эга бўлмаслиги, ақлан заиф ва жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши керак. 

Анголада сайловлар эрталаб 7:00 да бошланиб 17:00 да тугайди. Ангола сайлов комиссиясининг Ал-Жазира нашрига хабар беришича 86 % овозлар санаб чиқилган. Натижаларга кўра ҳукмрон партия МПЛА 52 %, мухолифатдаги УНИТА партияси 44.1 % овоз тўплаган. 

Президент сайловидаги дастлабки натижаларга кўра Жоау Лоуренсо 51.08%, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 % овоз тўплаган. 

Анголада рўйхатдан ўтган сайловчилар сони 13 миллион 973 минг кишини ташкил этади.