• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомходжаевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан табриги
31.08.2022
572
Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомходжаевнинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан табриги

Қадрли ватандошлар!

Марказий сайлов комиссияси жамоаси барча ватандошларимизни мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан самимий муборакбод этади.

Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, мустақиллик ғояси, истиқлол руҳи халқимизга доимо тоғдек таянч бўлиб қолаверади.

Миллий сайлов тизимининг шаклланиши ва ривожланиши Ватанимизнинг давлат мустақиллиги билан бевосита боғлиқдир. Истиқлол йилларида, айниқса, сўнги йилларда, миллий анъаналаримиз ва халқаро сайлов стандартларига биноан давомий ривожланиб бормоқда.

Мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа - миллий Конституциямизни ислоҳ қилиш борасида ўз вақтида бошланган изчил ишлар ҳам ана шундай буюк ўзгаришларга ва юксалишга хизмат қилади.

Конституциявий ислоҳотлар юзасидан бўладиган референдум эса халқимизнинг аҳил-иноқлигида, юртимизда мустаҳкам қарор топган тинчлик-осойишталикда, миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартларга риоя қилинган ҳолда, муваффақиятли ўтишига ишонамиз. Бу эса жонажон Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги нуфузининг янада юксалишида муҳим омил бўлиши шубҳасиз.

«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган энг улуғ ва муқаддас байрамимиз - истиқлол айёми шукуҳи оилаларимиз даврасида, қалбларимизда давом этаверади.

Ҳамиша навқирон ва бетакрор юртимиздан тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ва фаровонлик, ҳаётингиздан, хонадонингиздан эса ҳеч қачон файзу барака, қувонч аримасин. Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган саъй - ҳаракатларингизда юксак мувофақиятлар ва омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

Буюк истиқлол айёмингиз муборак бўлсин!

Зайниддин НИЗАМХОДЖАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси Раиси