• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайлов тизимидаги жаҳон янгиликлари
05.09.2022
516
Ўтган ҳафта давомида жаҳонда содир бўлган янгиликлар

Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тоқаев кузда навбатдан ташқариги президентлик сайловини ўтказишни эълон қилди. Шунингдек Қозоғистон президенти 2023 йил навбатдан ташқари парламент сайлови бўлишини ҳам айтиб ўтди. 

АҚШ президенти Жо Байден кейинги  президентлик сайловида ҳам ўз номзодини қўйишни режалаштирмоқда.

Ироқ президенти Барҳам Салоҳ «мамлакатни мавжуд сиёсий инқироздан парламентга қайта сайлов ўтказиш» сақлаб қолишини таъкидлади. Шунингдек Барҳам Салоҳ мамлакат бошқарувини ислоҳ қилиш учун конституцион ўзгартиришлар зарур эканлигини таъкидлади. 

Бугун Буюк Британияда Бош вазир сайловининг якуний овоз бериш натижалари эълон қилинади. Экспертларнинг фикрича номзодларнинг ҳар иккиси ҳам тенг миқдордаги қўлловга эга. Партия аъзоларининг овозлари баҳсларга якун ясаши кутилмоқда.