• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон миссияси вакиллари Латвияда
01.10.2022
557

Бугун 1-октабр куни Латвия Республикасининг Сейм (Парламентига) сайловлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур сайлов жараёнларида Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б.Кучкаров ҳамда Ахборот коммуникация технологиялари бўлими бўшлиғи М.Сатаевлар халқаро кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

Ўзбекистон миссияси вакиллари Рига шаҳридаги қатор сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнлари, ташкилий чора-тадбирлар, аҳолининг сайловдаги иштироки билан яқиндан танишмоқда.

Овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақт билан соат 7:00 да бошланган бўлиб соат 20:00 га қадар давом этади. Кейинги тўрт йилга сайланадиган парламентдаги юз нафар депутатлик ўриннинг ҳар бирига ўн саккиз нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.

Латвия сайлов қонунчилигига кўра 18 ёшдан бошлаб Латвия фуқаролари овоз бериш ҳуқуқига эга, сайлов куни 21 ёшга тўлган Латвия фуқаролари эса Сейм (Парламентига) сайловда номзод бўлиши мумкин.