• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Латвияда ўтказилган сайловнинг натижалари эълон қилинди
04.10.2022
361
Латвия парламентига 1 октябрда ўтказилган сайловларнинг натижалари эълон қилинди.

Унга кўра амалдаги Бош Вазир Кришянис Кариншанинг "Янги бирлик" партияси 18,97% овоз билан ғалаба қозонган. "Янги бирлик" партияси 26 ўринни эгаллаган. "Яшиллар ва фермерлар" иттифоқи 16 ўринни эгаллаб, 2018 йилги сайлов натижаларига кўра яхши натижа кўрсатди. 

2018 йилги сайловда 23 ўрин эгаллаган "Келишув" партияси бу галги сайловда бирорта ҳам ўрин эгаллай олмади. 

Кришянис Кариншанинг партияси "Янги бирлик" (26 мандат) "Бирлашган рўйхат" (15 мандат) ва Миллий бирлик (13 мандат) билан каолицияга киришиши кутилмоқда. 

Кеча сайлов натижаларига кўра Сеймда ўрин эгаллаган партия вакиллари Латвия президенти Эгил Левист билан учрашди. Каолиция тузиш ва ҳукуматни шакллантириш эса Сейм вакиллари орасида келаси ҳафта муҳокама қилинади.