Ўзаро муҳокамаларда келгусида МСК ва IFES ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, МСК ходимларининг малакасини ошириш, келгусида сайлов жараёнларини умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш бўйича келишувларни муҳокама қилишди.
Аня Камберленд ўз навбатида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаган ҳолда IFESнинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш борасида бир қатор лойиҳалар тайёрланаётганлигини маълум қилди.
МСК Раиси З.Низамходжаев ҳам икки ташкилот ўртасида амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини, МСК доимо халқаро ташкилотлар билан очиқ мулоқот ўтказишга ва келгусида ўзаро манфаатли муносабатларни амалга оширилишига тайёрлигини билдирди.
Учрашувда МСК раис ўринбосари Б.Кучкаров ҳамда доимий асосда фаолият юритувчи МСК аъзоси Г.Рахимовалар иштирок этишди.