• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
“МДҲ давлатларининг демократик сайлов стандартлари тўғрисидаги конвенцияси: Халқаро ҳамкорлик учун очиқ майдон” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция иши тўғрисида
08.10.2022
670
Хабар қилинганидек, Санкт-Петербург шаҳрида (Россия Федерацияси) «МДҲнинг Демократик сайловлар стандартлари тўғрисидаги конвенцияси: халқаро ҳамкорлик учун очиқ майдон» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

2022 йил 7 октябрь куни халқаро конференция доирасида тантанали ялпи мажлис бўлиб ўтди, мазкур ялпи мажлисни Бош котиб, МДҲ ПА Кенгаши Котибияти раҳбари Д.Кобицкий очиб берди. Д.Кобицкий конференция ишида 200 дан ортиқ эксперт ва олимлар иштирок этганини таъкидлаб, ялпи мажлис ўтказиладиган кун айнан 7 октябрь санаси этиб танлангани сабабига эътибор қаратди – 20 йил аввал айнан шу куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларда демократик сайловлар, сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари стандартлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинган.

Учрашув иштирокчиларига МДҲ ПА Кенгаши Раиси, Россия Федерация Кенгаши Спикери В.Матвиенко, МДҲ Ижроия қўмитаси Раиси С.Лебедев ва Россия Марказий сайлов комиссияси Раиси Э.Памфиловаларнинг қутловлари ўқиб эшиттирилди.

Халқаро конференция иштирокчиларини Парламентлараро иттифоқ, Марказий Америка парламенти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, ЕХҲТ ПА, Туркий тилли давлатлар парламент ассамблеяси ва бошқа парламентлараро бирлашмалар ва халқаро ташкилотлар котибиятлари раҳбарлари қутлади.

Ялпи мажлисда Арманистон, Беларус, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Сербия, Никарагуа, Миср, Марказий Африка Республикаси сайлов органлари раҳбарлари сўзга чиқди.

Сўзга чиққанлар Конвенциянинг МДҲда демократик тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворини шакллантиришдаги муҳим ролини таъкидладилар, чунки сайловлар ҳокимиятнинг қонунийлиги ва жамоатчилик розилигини таъминловчи асосий механизм ҳисобланади.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев конференция иштирокчиларини Конвенция кучга кирганлигининг 20 йиллиги муносабати билан табриклар экан, Ҳамдўстлик демократик институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш муҳимлигига тўхталиб ўтди. З.Низамходжаев Ўзбекистон ташаббуси билан ташкил этилаётган МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгаши сайлов жараёнлари самарадорлигини оширишга, сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, барча Ҳамдўстлик давлатлари манфаатига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Халқаро илмий-амалий конференция якунлари бўйича тегишли резолюция қабул қилинди.