• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Австриядаги президентлик сайловларида Ван дер Беллен ғалаба қозонди
11.10.2022
336
9 октябрь куни Австрияда ўтказилган президентлик сайловида Александр Ван дер Беллен 56,69 фоиз овоз билан иккинчи муддатга президент этиб сайланди.

Александр Ван дер Беллен Австриянинг барча 116 админстратив марказларида ғалаба қозонди. Асосий рақиблари Уолтер Розенкарс 17,68 фоиз, Доминик Вланзий 8,31 фоиз олган. 

Австрияда сайлов ёши 16 ёш. Президентликка номзодини қўймоқчи бўлган шахс 35 ёшдан кичик бўлмаслиги, камида 6000 та қўллаб-қувватлаш декларациясига эга бўлиши ва 3 600 евро миқдоридаги тўловни амалга ошириши зарур. Номзодларни рўйхатдан ўтказиш сайловга 37 кун қолганда тугайди. Бу йил сайловда 7 та номзод курашди. 

Австрияда президент 6 йил муддатга сайланади. 50 фоиздан кўпроқ овоз олган номзод ғалаба қозонган ҳисобланади. Австрияда сайловчиларнинг умумий сони 6,4 миллион кишини ташкил этмоқда.